ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТ БАРПО ЭТИШНИНГ ТАРИХИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ
DOI:
https://doi.org/10.55439/yutsftim/546Abstrak
Янги Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясини қабул қилиш
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳар бир соҳадаги ташаббуслари ва қатъий
сиёсий иродаси билан Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ва
Тараққиёт стратегияси асосида давом этаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва
саъй-ҳаракатлар натижасида мамлакатимизда ижтимоий давлат қуришнинг
конституциявий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Зеро, Янги
Ўзбекистонда “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида конституциявий
қонунчилик ва конституциявий амалиётни мустаҳкамлаш, бунда энг аввало
инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйиш мақсад қилинди. Янги Ўзбекистон
Стратегиясининг концептуал яхлит мундарижасидан келиб чиққан ҳолда, Янги
Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш, “Инсонга эътибор ва
сифатли таълим йили”да мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг давлат-жамият-
хўжалик қурилиши ва бошқарувидаги ислоҳотларни амалга ошириш белгилаб
олинди.