Joriy narsh
To'liq son
1-sho'ba Yangi O‘zbekistonda inson qadrini yuksaltirish va ijtimoiy davlat
2-sho'ba Inson maʼnaviy va ahloqiy kamolotini shakllantirishda fan va taʼlim
3-sho'ba Demokratik islohotlarni chuqurlashtirishda nodavlat notijorat
4-sho'ba Oliy taʼlim tizimining takomillashuvi va raqobatbardosh kadrlar
5-sho'ba O‘zbekistonda fundamental fanlarni rivojlantirish amaliyoti
6-sho'ba Raqamli iqtisodiyotning fan va taʼlim integratsiyasi rivojlanishidagi
2023 йил 23 июнь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Умумий ва аниқ фанлар ва Ижтимоий-гуманитар ва аниқ фанлар кафедралари томонидан «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида фан ва таълим интеграцияси масалалари» мавзусида республика илмий ва илмий-амалий анжумани ўтказилади.
Анжуманни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097-сонли ва 2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашдан иборат.
Асос: Университет кенгашининг 2023-йил 3-майдаги 9-сонли қарори.
Шу муносабат билан олий таълим тизимида фаолият олиб борувчи профессор-ўқитувчилар, докторант ва тадқиқотчилар, магистрантлар, талабалар, амалиётчи олимларни ушбу конференцияда иштирок этишга таклиф этамиз!
- Анжуман илмий йўналиши, мақсад ва вазифалари - олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни профессионал таълим тизимининг ислоҳотларини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш механизмларини такомиллаштириш, ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларини умумлаштириш. Профессионал таълим тизимининг янгиланишини илмий ёндашувлар асосида амалиётга самарали татбиқ этиш, талабаларда тадбиркорлик кўникмаларини, шахсий компетенцияларни шакллантириш имкониятлари, олий таълимнинг трансформация жараёнларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечими юзасидан инновацион ва технологик ғоялар билан фикр алмашадиган мулоқот марказларига айлантириш. Профессор-ўқитувчилар инновацион ташаббускорлигини ошириш масалаларига жамоатчилик диққатини қаратишдан иборат.
Илмий мақолалар тўплами қуйидаги йўналишни қамраб олади:
- ????1-йўналиш: Янги Ўзбекистонда инсон қадрини юксалтириш ва ижтимоий давлат барпо этишнинг назарий методологик масалалари.
- ????2-йўналиш: Инсон маънавий ва аҳлоқий камолотини шакллантиришда фан ва таълим интеграциясининг ўрни.
- ????3-йўналиш: Демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг роли.
- ????4-йўналиш: Олий таълим тизимининг такомиллашуви ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш жараёни.
- ????5-йўналиш: Ўзбекистонда фундаментал фанларни ривожлантириш амалиёти.
- ????6-йўналиш: Рақамли иқтисодиётнинг фан ва таълим интеграцияси ривожланишидаги роли.
Конференцияни ўтказиш муддати ва манзили: 2023 йил 23 июнь соат 10:00 да ТДИУ, 2-бино мажлислар зали (Zoom платформаси линки қўшимча эълон қилинади).
Анжуман тиллари: ўзбек, рус ва инглиз.
Илмий мақолаларни қабул қилиш талаблари:
1.Кириш
- Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
- Тадқиқот методологияси
- Таҳлил ва натижалар
- Хулоса ва таклифлар
6.Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Мақола ва тезислар таҳрир қилинган ва расмийлаштиришнинг техник талабларига мос келиши зарур, жумладан:
- матн - Microsoft Word;
- саҳифа - А4 ўлчамида, китоб кўринишида, қатор ораси 1,5 интервалда, юқори ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см оралиғида;
- шрифт - Times New Roman, 14 кегель катталигида;
- ҳажми - 6-7 бет;
- мақола номи - ўртада қалин ва бош ҳарфлар билан;
- муаллиф ҳақида маълумот - юқорида ўнг бурчакда муаллифнинг фамилияси, исми, отасининг исми, ташкилот номи, лавозими, электрон почта ва телефон рақами.
- ҳаволалар - катта қавсда, матн охиридаги адабиётлар рўйхати кетма-кетлигига мос равишда берилади;
- тезислар электрон шаклда ва қоғоз вариантда тақдим этилиши мумкин.
-тақдим этиладиган материаллар анжуманнинг қайси илмий йўналишига мўлжалланганлиги кўрсатилиши лозим. Материалдаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва плагиатдан ҳолилигига муаллифнинг ўзи масъул ҳисобланади.
Конференцияга мақолалар 2023 йилнинг 1 июнгача юборилиши лозим.
Мақола матни ва иштирокчиси ҳақидаги маълумот (матнда бетлар қўйилмаган ҳолда) mahsumaadashova@gmail.com электрон манзилига юборилади.
Муаллифларга конференция материалларининг нашр ва электрон шакли тарқатилади.
Манзил: “Умумий ва аниқ фанлар” кафедраси, 2 бино, 105 хона.
Мурожаат учун телефонлар: +998 90 132 16 19 (Бегматов Давлатжон) – телеграмм; +998909442878 (Адашова Махсума) - телеграмм
Иштирокчи анкетаси
Иштирокчининг Ф.И.Ш.: |
|
Илмий даражаси: |
|
Лавозими: |
|
Ташкилот номи: |
|
Мамлакат: |
|
Шаҳар: |
|
Телефон рақами: |
|
Электрон почта манзили: |
|
Илмий мақола ёки тезис номи: |
|
Йўналиш рақами |
|
Ҳаммуаллифлар (агар мавжуд бўлса): |
|