ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИНИНГ ЧАКАНА ХИЗМАТЛАРИНИ КРЕДИТЛАШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙУЛЛАРИ

Authors

  • Қаҳрамон Пўлатов Ташкентский государственный экономический университет

Abstract

Жаҳонда халқаро ва миллий даражадаги рақобатнинг кучайиб бориши шароитида тижорат банкларининг чакана хизматлар амалиётини такомиллаштириш уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шарти сифатида намоён бўлмоқда. Хусусан, «дунёнинг энг йирик трансмиллий банкларидан бири бўлган Bank of America (АҚШ) чакана кредит хизматлари ҳажми 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 6,3 фоизга ошгани ҳолда, мазкур даврда чакана кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмаларининг брутто активларга нисбатан даражаси 0,3 фоизли пунктга пасайди. Россиянинг Сбербанкида жалб қилинган омонатлар ҳажми 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 19,4 фоизга ошгани ҳолда, жисмоний шахслар депозитларининг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғи 64,6 фоизни ташкил этди»[1]. Ўз навбатида кредитлар бўйича захираларнинг меъёрий даражасини ва депозит базани барқарорлигини таъминлаш тижорат банкларининг кредит ва депозит хизматларини такомиллаштиришнинг зарурий шартлари ҳисобланади.

Downloads

Published

2023-06-11

How to Cite

Пўлатов, Қ. (2023). ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИНИНГ ЧАКАНА ХИЗМАТЛАРИНИ КРЕДИТЛАШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙУЛЛАРИ. "Milliy Iqtisodiyotni Isloh Qilish Va Barqaror Rivojlantirish istiqbollari" Respublika Ilmiy-Amaliy Konferensiyasi Materiallari to‘plami., 265–267. Retrieved from https://conference.tsue.uz/index.php/article/article/view/446