ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИСЛОМИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Authors

  • Лазиз Сайдирасулов Ташкентский государственный экономический университет

Abstract

Глобал беқарорликлар ва Янги Ўзбекистоннинг тараққиёти шароитида давлат учун стратегик аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини жалб қилиш давлатнинг муҳим сиёсатларидан бири ҳисобланади. Зеро, ҳозирги шароитда глобал инвестициялар оқими “COVID-19” инқирози сабабли 2020 йилда 1,54 трлн. АҚШ долларини ташкил қилиб, 2019 йилга нисбатан 40 фоизга қисқарган.[1] Бу шароитда халқаро молиянинг исломий молия сектори жадал ривожланмоқда, яъни ҳозирги вақтда ушбу сектор йилига 15 фоиздан 25 фоизгача ўсиб бормоқда, ислом молия институтлари эса дунё бўйлаб умумий қиймати 2,7 триллион АҚШ долларидан зиёд активларни бошқармоқда, исломий молиянинг жаҳон бозори 10,7 фоиз ўсиш суръатларига эга бўлган, шу жумладан исломий банкинг 4,3 фоизга ўсиб, умумий активлари 248 млрд. АҚШ долларига ортган, исломий капитал бозори 26,9 фоизга ўсган бўлиб, жаҳон исломий молия активлари индустрияси умумий ҳажмининг 30,9 фоизини ташкил қилган, исломий фондларнинг активлари қиймати 31,9 фоизга ўсган, исломий суғурта (такафул) 10 фоизга ўсиб, умумий активлари 51 млрд. АҚШ долларига етган, исломий Fin Tech транзакциялари ҳажми 49 млрд. АҚШ долларидан ортган бўлиб, 2025 йилда исломий Fin Tech транзакциялари ҳажми 128 млрд. АҚШ долларига етиши прогноз қилинмоқда. [2] Исломий молия оқимларининг ошиб бориши аксарият мамлакатлардан исломий молия оқимларини ҳам кенг жалб қилишни назарда тутувчи оқилона инвестиция сиёсати юритиш заруратини келтириб чиқармоқда.

Downloads

Published

2023-06-11

How to Cite

Сайдирасулов, Л. (2023). ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИСЛОМИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ. "Milliy Iqtisodiyotni Isloh Qilish Va Barqaror Rivojlantirish istiqbollari" Respublika Ilmiy-Amaliy Konferensiyasi Materiallari to‘plami., 18–220. Retrieved from https://conference.tsue.uz/index.php/article/article/view/421