МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲУДУДЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЖОЙЛАШТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Authors

  • Улуғбек Шукуров

Abstract

Ҳудудларни ривожлантиришда уларда маълум тармоқ корхоналарининг агломерацияси ва унинг асосида ҳудудий ихтисослашув муҳим аҳамият касб этиб, ихтисослашувнинг ортиши минтақавий истиқболни ифодалайди. Ихтисослашув миллий иқтисодиётда тармоқ улушларининг тақсимланишини мамлакатнинг қолган қисмларига нисбатан тасвирлайди. Агар ушбу минтақа иқтисодиётида оз миқдордаги саноат тармоқлари катта улушга эга бўлса, минтақа юқори даражада ихтисослашган ҳисобланади. Иқтисодиётининг катта улушини ташкил этувчи тармоқларда меҳнат унумдорлигининг юқори бўлиши минтақанинг ихтисослашув афзаллигини ифодалаб, минтақавий ривожланишни таъминлайди ва миллий иқтисодиётнинг ўсиш суръатларини ҳам жадаллаштиради. Бу тармоқларда самарадорликнинг паст бўлиши эса минтақада таркибий ўзгаришларни жадаллаштириш орқали иқтисодиётни диверсификациялаш лозимлигини англатади.

Downloads

Published

2023-06-11

How to Cite

Шукуров, . У. (2023). МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲУДУДЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЖОЙЛАШТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ. "Milliy Iqtisodiyotni Isloh Qilish Va Barqaror Rivojlantirish istiqbollari" Respublika Ilmiy-Amaliy Konferensiyasi Materiallari to‘plami., 418–421. Retrieved from https://conference.tsue.uz/index.php/article/article/view/414