ХОРИЖ АМАЛИЁТИДА БАНК КРЕДИТЛАРИ ГАРОВ ТАЪМИНОТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ

Authors

  • Динара Абдикаримова

Abstract

Мамлакатимизда иқтисодий ривожланишга эришиш, иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантириш, шунингдек, бизнес юритишнинг турли шаклларини йўлга қўйиш учун кенг имкониятлар яратишда банк кредитлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу жараёнда самарадорликка эришиш учун банк кредитларининг қопланиши билан боғлиқ рискларни максимал камайтириш талаб этилади. Бунда банк кредитларининг гаров таъминотини шакллантириш ҳамда гаров таъминотини баҳолаш амалиётларини йўлга қўйиш ва ушбу фаолиятни тартибга солувчи самарали механизмларни ишлаб чиқиш зарур. Бугунги кунда тижорат банклари томонидан банк кредитлари берилишида ушбу жиҳатларга эътибор қаратиш зарурлиги кўзда тутилаётган бўлсада, амалиётда унинг самарали механизмлари ишлаб чиқилмаганлигига ёки амалда қўлланилмаслигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Ушбу жиҳатлар айни пайтда банк кредитлари гаров таъминоти ҳамда гаров таъминотини баҳолаш фаолиятини ўрганишнинг долзарблигини кўрсатади.

Downloads

Published

2023-06-11

How to Cite

Абдикаримова, Д. (2023). ХОРИЖ АМАЛИЁТИДА БАНК КРЕДИТЛАРИ ГАРОВ ТАЪМИНОТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ. "Milliy Iqtisodiyotni Isloh Qilish Va Barqaror Rivojlantirish istiqbollari" Respublika Ilmiy-Amaliy Konferensiyasi Materiallari to‘plami., 185–188. Retrieved from https://conference.tsue.uz/index.php/article/article/view/385