ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИДА ТРАНСАКЦИОН ХАРАЖАТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА БОЗОР САМАРАДОРЛИГИ
Abstract
Иқтисодий тизимда, шу жумладан агро озиқ-овқат секторида, бозор битимларидан бошқа вертикал кординацияларнинг бир қанча шакллари мавжуд. Ҳакиқатдан ҳам иқтисодий назарияда кишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун тузилган битимлар, кооперативлар, кўринишадаги қўшма корхоналар муҳим ҳисобланади. Хўш бунда савол пайдо бўлади: Нима учун корхоналар битимларни эркин бозорда тузишдан кўра ушбу координацияларни танлайди. Нима учун соф бозор битимлари айрим корхонолар ўртасидаги турли вертикал муносабатларда ноқулайликлар келтириб чиқаради? Яъни қандай ҳолатда корхона соф бозор битимлари ўрнига айирбошлашнинг иккала томонидан ҳам ўз-аро мажбурият ва мувофиқлаштиришни талаб қиладиган вертикал муносабатларни ўрнатиш тўғри бўлади? Бу саволларнинг жавоби трансакцион харажатлар назариясидан топамиз. Яъни трансакцион харажатлар назариясининг мақсади корхоналарнинг товарларни ўзлари ишлаб чиқариши ёки бозордан сотиб олиши буйича қабул қилган қарорлари негизини аниқлашдан иборат [