КОРХОНАЛАРДА ИНСОН ҚАДРИНИ ОШИРИШДА ПЕРСОНАЛ МОТИВАЦИЯСИНИНГ ЖАРАЁНИЙ НАЗАРИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ
Abstract
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида: ... инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш ..”[1] билан боғлиқ энг устувор бўлган вазифалар белгилаб берилди. Мазкур ҳалқчил бўлган вазифаларни ижросини юқори суратларда таъминлаш, корхоналарда персонални бошқаришнинг мотивацион механизмини ҳам такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишни талаб этади.