РЕСТОРАН ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ - АҲОЛИ ТУРМУШ СИФАТИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИДАН БИРИ СИФАТИДА
Abstract
Ресторан хизматларининг ривожланиши аввало аҳолининг умумий овқатланиш соҳаси субъектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ва таркибига бўлган талабнинг ортиб бориши, сифат тамойилларига кўра мижозлар талаби ва эҳтиёжининг индивидуллашиуви билан изоҳланади. Бошқа томондан умумий овқатланиш тармоғининг сифат жиҳатдан юқори суръатларда ривожланиб бориши ва ишлаб чиқаришни натижадор шакллар асосида ташкил қилиш, “... кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш”[1] чоралари кўрилмоқда. Ресторан хизматларининг ривожланиш тенденцияларидан бири миллий ошхоналарнинг кўпайиб бориши, ресторан сервисининг такомиллашуви, “тез ва оммабоп” услубидаги арзон, тез хизмат кўрсатувчи ва бетакрор сервис ландшафтига эга ресторанлар тармоғини барча аҳоли қатламлари учун хизматлар таклиф қилиши билан ҳам изоҳланади. Хизматлар соҳасининг ажралмас қисми сифатида ресторан хизматлари ҳам ўзига хос иқтисодий ва ижтимоий функцияларга эга.