ИНСОН КАПИТАЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАРИ
Abstract
Жаҳон иқтисодиёти ривожланиш тенденциясининг кўрсатишича, тараққиётнинг муҳим омилларидан бири сифатида билим, маҳорат, малака, таълимни давом эттиришга бўлган қобилият ва эҳтиёж алоҳида аҳамият касб этмоқда. Халқаро рейтинг агентликларининг маълумотига кўра, 2035 йилгача бўлган даврда замонавий глобал меҳнат бозори автоматлаштириш ва мақбуллаштиришдан иборат бўлиб, ишчи кучининг бўшаб қолишига олиб келади. 2025 йилга келиб роботлаштиришни кучайиши билан боғлиқ иш жойларининг қискариши 10-30 фоизни ташкил этади. Бу эса, ўз навбатида, инсон капиталини ривожлантириш иқтисодий тараққиётнинг асосий омили сифатида юзага чикиши шарт эканлигини кўрсатмокда. Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда миллий бойликдаги инсон капитали улуши 80 фоизгачани ташкил этади. Шу жиҳатдан, жаҳоннинг тараққий этган мамлакатларида инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмокда