КОРХОНАЛАРНИ БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР ТАҲЛИЛИ

Authors

  • Мажит Бауетдинов Ташкентский государственный экономический университет

Abstract

Ҳозирда жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган янги технологияларнинг ривожланиши ҳамда товарлар, хизматлар, ишчи кучи бозорларидаги рақобатнинг кучайиши корхоналарда инновацион жараёнларни стратегик бошқариш тизимини фаоллаштириш ва уни янада самарали ташкил этишга қаратилмоқда. Айниқса, мамлакат иқтисодиётини таркибан янгилаш, фан сиғимкорлиги юқори бўлган устувор соҳаларни ривожлантириш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш устувор вазифалардан бирига айланиб бормоқда. Бу эса, аҳолининг тез ўсиб, ўзгариб бораётган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, сўнгги кашфиёт ишланмалари ва технологияларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва товарларининг ҳаётийлик даврини барқарор ўсиб боришини таъминловчи замонавий усулларни кенг кўламда фойдаланишни тақозо этмоқда.

Downloads

Published

2023-06-11

How to Cite

Бауетдинов, М. (2023). КОРХОНАЛАРНИ БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР ТАҲЛИЛИ. "Milliy Iqtisodiyotni Isloh Qilish Va Barqaror Rivojlantirish istiqbollari" Respublika Ilmiy-Amaliy Konferensiyasi Materiallari to‘plami., 48–51. Retrieved from https://conference.tsue.uz/index.php/article/article/view/309